Get Mystery Box with random crypto!

БУНДАЙ ҚАРОР ҲАЛИ БИЗГА ЕТИБ КЕЛМАГАН ДЕДИ!!! Юристларимизг | Юрист блогер /расмий канал

БУНДАЙ ҚАРОР ҲАЛИ БИЗГА ЕТИБ КЕЛМАГАН ДЕДИ!!!

Юристларимизга келаётган кўплаб мурожаатларда у ерга борсам хали бизга бундай қарор етиб келмаган деди, бу ерга борсам бизни ҳали бундай қарордан ҳабаримиз йўқ деди, яна бошқа жойда бундай қонун борлигини Сиздан эшитяпман деб айтди мазмунида бир хил мурожаатлар келиб тушяётган экан.

Ушбу ёзаётганларимиз худди анашундай, — бизга ҳали бундай қарор етиб келмаган дейдиган валломатларга таллуқли!!!

Айтайлик Президент ёки Ҳукумат томонидан республика бўйича барча учун бажарилиши мажбурий бўлган норматив ҳуқуқий хужжат қабул қилиниб, манашу санадан бошлаб республикамизда манашундай тартиб ўрнатилсин ёки манабундай амалиёт жорий қилинсин деб белгиланган бўлса, ўша хужжат кучга кирганидан кейин ўша кундан бошлаб унинг ижроси таъминланиши керак. Сиз хох Фарғонада бўлинг хох Қорақалпоғистонда бўлинг буни аҳамияти йўқ. Сиз ижро тизимида ишлайдиган ҳодим бўлсангиз янги қабул қилинаётган хужжатлардан ўз вақтида хабардор бўлиб ижроингизни қилинг.

Бизга хали етиб келмади, хабарим йўқ, ростданми, қўйсангизчи деган гапларни аммангизни ўғлига айтингда, Сизга мурожаат қилиб борган фуқароларга агар ваколатингиз доирасига кирса ўша янги чиққан қарорда кўрсатилган ёрдамни кўсатинг!!!

Нима, Республика марказидан чиқарилган қарор шу ҳодим Андижондан экан бехабар қолиб кетмасин деб Сизга "доставка" қилиб етказиб берилиши керакми ёки Сиз Бухорода ишласангиз поезддан қоғозда чиқариб бориш керакми нима қилиш керак ? Сиз ҳозир нимани қаердан топиш мумкинлигини билмайдиган замонда яшамаяпсиз. Хар қандай хужжатни бир дақиқада интернет орқали топиш мумкин бўлганда хабарим йўқ дейиш шунчаки мўжиза. Ўзи кимсиз, нимасиз, қайси тизимда ишлайсиз билмадиму, лекин Сизни орқангиздан ҳалқ давлатга баҳо беради, ишончсизлик Сизга эмас давлатга бўлади. Ташқарида 30 та фуқарони куттириб қўйиб ичкарида интернет ўйинларини ўйнаб ўтирган раҳбарлардан хам хабаримиз бор! Вилоят ёки республикадан текшириш келаркан деса дарров балиқхоналарга жой айттирмасдан аввал ишингизни тўғриланг, саводингизни оширинг, ривожлантиринг соҳани эплай олсангиз. Бўшатиб қўйинг жойингизни эплай олмасангиз...

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr