Get Mystery Box with random crypto!

ТАДБИРКОР МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРДАН ҚОЧИШ УЧУН ЎЗИНИ БАНКРОТ ҚИЛСА | Юрист блогер /расмий канал

ТАДБИРКОР МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРДАН ҚОЧИШ УЧУН ЎЗИНИ БАНКРОТ ҚИЛСА НИМА БЎЛАДИ ?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 179 прим 5-моддасига асосан, якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёки юридик шахс мансабдор шахси, муассиси (иштирокчиси) ёхуд мол-мулкининг мулкдори томонидан шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан банкротликка олиб келиш, яъни тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтириш ёки ошириш, ушбу якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки юридик шахснинг барқарор иқтисодий ночорлигига (банкротлигига) олиб келса, кредиторларга зарар етказилишига сабаб бўлса, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каттароқ тадбиркорлик билан шуғулланадиганлар сохта банкротлик нима эканлигини яхши билишади. Сал иш юришмай қолса қонунларни айланиб ўтиш йўлларини излаш ўрнига муаммони ҳал қилиш йўлларини излаш керак. Шунда ўзингизга хам чўнтигингизга хам яхши бўлади

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr