Get Mystery Box with random crypto!

Афв этиш бўйича илтимоснома Савол: Маҳбусни авф этиш бўйича | Юрист блогер /расмий канал

Афв этиш бўйича илтимоснома

Савол
:
Маҳбусни авф этиш бўйича илтимосномани кўриб чиқиш тартиби қандай ?

Жавоб:
«Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 30-бандига асосан, авф килиш хакидаги илтимосномани кўриб чиқиш келиб тушган кундан бошлаб 3 ойдан ошмаслиги лозим.

Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома ижобий кўриб чиқилганда, Комиссия Ўзбекистон Республикаси президентига таклиф киритади.

Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома рад этилганда, Шўъба бу ҳақда бир кун давомида илтимоснома берган шахсни хабардор қилиш учун илтимоснома келиб тушган органга ёки илтимосномани мустақил равишда юборган шахсга хабар беради. Муассаса маъмурияти афв этиш тўғрисидаги илтимоснома рад этилганлиги ҳақидаги маълумотни олгандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан илтимоснома берган маҳкумни имзо қўйдирган ҳолда хабардор қилади.

Савол юбориш 
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr