Get Mystery Box with random crypto!

БОЛАЛАРГА ҚАРАЙДИГАН ЭНАГАЛАРГА ИШ СТАЖИ ЁЗИЛАДИМИ ? САВОЛ; | Юрист блогер /расмий канал

БОЛАЛАРГА ҚАРАЙДИГАН ЭНАГАЛАРГА ИШ СТАЖИ ЁЗИЛАДИМИ ?

САВОЛ
;
Энагалар хам меҳнат стажига эга бўлиши мумкинми ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2020 йилдаги 806-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, оилаларда болага қараб туриш ва уларни парвариш қилиш хизмати (энагалик) ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулландиган фаолият тури ҳисобланади.

Бундай фаолият билан шуғулланадиган шахслар ўз фаолияти иш стажи сифатида ҳисобланиши учун солиқ органига ихтиёрий равишда БҲМнинг 1 баравари (300 000 сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўлаш орқали ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар даромад солиғи тўламайди.

Демак, энагалик билан шуғулланадиган шахслар меҳнат стажига эга бўлишни хохласа буни имконияти бор фақат, юқорида кўрсатилганидек солиқ органларига бир йилда бир марта 300 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаб юришлари керак

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr