Get Mystery Box with random crypto!

СОТИБ ОЛИНГАН МЕБЕЛЛАР БОШҚАСИГА АЛМАШТИРИЛМАЙДИ. Савол: Ме | Юрист блогер /расмий канал

СОТИБ ОЛИНГАН МЕБЕЛЛАР БОШҚАСИГА АЛМАШТИРИЛМАЙДИ.

Савол:
Мен қизимнинг тўйига мебель дўконидан мебель тўплами сотиб олган эдим, бироқ ушбу мебель тўпламининг ранги уйнинг рангига мос келмади. Менга мебелларни сотган сотувчи мебелларда нуқсон йўқлиги учун энди алмаштириб бермаймиз деяпти. Мен шу ҳолатда олган мебелларимни бошқасига алмаштиришга қонунан ҳаққим борми ?

Жавоб:
Вазирлар Маҳкамасининг 75-сон қарорига 1 илова қилиб келтирилган чакана савдо қоидалари билан тасдиқланган рўйхатга кўра, сотиб олинган зарур сифатдаги мебель (мебель гарнитурлари ва тўпламлари) қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган ноозиқ-овқат сирасига киради.

Юқоридаги асосга кўра, Сиз сотиб олган мебелларингиз уйингизни рангига мос келмаганлиги сабабли алмаштириб беришини қонун бўйича талаб қила олмайсиз.

Агар ўша сотувчи муомалага кўнадиган одам бўлса хўп-хўп, муаммосиз мебелларни алмаштириб олаверасиз. Лекин муомалага кўнмаса, алмаштириб беришини қонунан талаб қилолмайсиз.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
          @Yurist_Blogerr