Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ ҚАРОР «Свет», сув ва газ бўйича талон-торож қилиш ҳолат | Юрист блогер /расмий канал

ЯНГИ ҚАРОР

«Свет», сув ва газ бўйича талон-торож қилиш ҳолатлари ўғрилик жинояти сифатида белгиланади

13.02.2023 йил куни ПҚ–54-сон “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, электр энергияси, газ ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали талон-тарож қилиш ҳолатларини ўғрилик жинояти сифатида белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланди.

Қарорда кўрсатилган мазмундаги қонун ишлаб чиқилиб, жавобгарликни назарда тутувчи кодексга ўзгартириш киритилганидан кейин бундай қилмиш учун қандай жазо белгиланишини билиб оламиз. Ҳозирги ҳолатда Жиноят кодексининг 169-моддасида ўғрилик учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, электр энергияси, газ ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун бу моддада жавобгарлик белгиланмаган. Қарорда кўрсатилган қонун ишлаб чиқилса ўша қонун билан айнан манашу ЖК 169-моддага ўзгариш киритилади.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr