Get Mystery Box with random crypto!

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРАН ЖАЛБ ҚИЛИШ | Юрист блогер /расмий канал

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРАН ЖАЛБ ҚИЛИШИ МУМКИН ЭМАС

САВОЛ
;
Давлат органлари ҳодимлари тадбиркорларни қандайдир ишларга ҳомийлик қилишга мажбурлаши қонунийми ?

ЖАВОБ;
Маъмурй жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241 прим 4-моддасига асосан, назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиши уларга, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

Худди шундай қилмиш маъмурий жавобгарлик қўлланилганидан кейин такрор содир этилса, Жиноят кодексининг 192 прим 4-моддасига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr