Get Mystery Box with random crypto!

МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРД | Юрист блогер /расмий канал

МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ .

Қонунчиликка кўра, ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:

боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 500 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

Асос: 01.03.2022 йилдаги ПҚ-149-сон Президент қарори

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr