Get Mystery Box with random crypto!

АЙРИМ ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР МИҚДОРИ Қонунчиликка мувофиқ, ног | Юрист блогер /расмий канал

АЙРИМ ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР МИҚДОРИ

Қонунчиликка мувофиқ, ногиронлик пенсиялари, шу жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсияси ҳамда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақасининг энг кам миқдори 698 000 сўм этиб белгиланган.

Ўзгалар парваришига муҳтож ногирон бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлганларга ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови тўланади.

Парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожаатлари асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr