Get Mystery Box with random crypto!

БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИ ОЛИШ УЧУН ОИЛАНИНГ НЕЧА ОЙЛИК ДАРОМАДИ ХИСО | Юрист блогер /расмий канал

БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИ ОЛИШ УЧУН ОИЛАНИНГ НЕЧА ОЙЛИК ДАРОМАДИ ХИСОБЛАНАДИ

САВОЛ;
Бола пули олиш учун оиланинг неча ойлик даромади хисобланиши керак ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги ойгача бўлган охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва учга бўлиш орқали аниқланади.

Яъни, болалар нафақаси чиқиши учун даромад хисоблашда Сиз қайси ойда ариза берган бўлсангиз ўша ойдан олдинги уч ой масалан, шу январь ойида ариза берсангиз декабрь, ноябрь ва октябрь ойларидаги даромадингиз хисобланиши керак,

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
              @Yurist_Blogerr