Get Mystery Box with random crypto!

Юриспруденция йўналиши бўйича 15 та ОТМга ҳужжат топшириш мумк | YURISKONSULTS

Юриспруденция йўналиши бўйича 15 та ОТМга ҳужжат топшириш мумкин
#abituriyent

Ўзимнинг соҳамдан келиб чиқиб, жорий йилда юриспруденция таълим йўналиши бўйича қайси ОТМлар талабалар қабул қилишини қараб чиқдим. Тошкент давлат юридик университетидан ташқари яна 14 та ОТМда юриспруденция бўйича қабул бўлар экан.

Таққослаш учун: ўтган йили жами 9 та ОТМ бўлажак ҳуқуқшуносларни қабул қилганди. Демак, жорий йилда яна 6 та ОТМда ҳам юриспруденция йўналиши очилган. Жумладан, ЎзМУ ва Халқаро ислом академиясига яна юриспруденция қайтди.

2022 йилда юриспруденция йўналиши бўйича талаба қабул қиладиган жами 15 та ОТМ қуйидагилар:

1) Тошкент давлат юридик университети
Юриспруденция: давлат-ҳуқуқий фаолият
Юриспруденция: жиноят-ҳуқуқий фаолият
Юриспруденция: бизнес ҳуқуқи
Юриспруденция: халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик
Давлат бошқаруви

2) Қорақалпоқ давлат университети
Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)

3) Наманган давлат университети
Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)

4) Самарқанд давлат университети
Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)

5) Термиз давлат университети
Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)

6) Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Юриспруденция (қишлоқ хўжалиги хуқуқи)

7) Тошкент давлат транспорт университети
Юриспруденция (халқаро транспорт ҳуқуқи)

8) Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият)

9) Жамоат хавфсизлиги университети
Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)

ЯНГИЛАР

10) Ўзбекистон Миллий университети
Юриспруденция (бизнес ҳуқуқи)

11) Бухоро давлат университети
Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)

12) Фарғона давлат университети
Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)

13) «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети
Юриспруденция (трансчегаравий сув ва ер муносабатлари)

14) Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Юриспруденция (қишлоқ хўжалиги ҳуқуқи)

15) Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Юриспруденция (Ислом ҳуқуқи)

Шунингдек, сиртқи таълимдан юриспруденция чиқариб ташланган (ўтган йили бор эди). Лекин эвазига масофавий таълимга ўтказилган. Жумладан, 2 та ОТМ, яъни Тошкент давлат юридик университети (300 ўрин) ҳамда Қорақалпоқ давлат университети (50 ўрин) жорий йил илк марта масофавий таълимга талаба қабул қилишади.


@xushnudbek