Get Mystery Box with random crypto!

YURISKONSULTS

Telegram kanalining logotibi yuriskonsults — YURISKONSULTS Y
Telegram kanalining logotibi yuriskonsults — YURISKONSULTS
Kanal manzili: @yuriskonsults
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 789
Kanalning ta’rifi

Сизни қийнаётган ҳуқуқий муаммоларга ечим топиш учун саволларингизни йўлланг ва бепул ҳамда сифатли ҳуқуқий маслаҳат олинг ❗️
Бундан ташқари, каналимизда қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар ҳам ёритиб борилади❗️
Саволлар учун: @huquq_24_7_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-07-24 13:49:51 БУГУН ЯКШАНБА МЕҲНАТ КОДЕКСИГА АСОСАН УМУМИЙ ДАМ ОЛИШ КУНИ ҲИСОБЛАНАДИ

Қонунчиликка кўра, Барча ходимларга дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш) берилади. Беш кунлик иш ҳафтасида ходимларга ҳафтада икки дам олиш куни, олти кунлик иш ҳафтасида эса, бир дам олиш куни берилади. Умумий дам олиш куни якшанбадир.

Дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади. Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

Дам олиш кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул берилиши ҳам мумкин. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

https://t.me/huquq_24_7
Каналга уланиш уланиш
8 views10:49
Ochish/sharhlash
2022-07-24 13:13:09 Ўқитувчиларга ҳар ойда устама тўланади

Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз, асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоиз миқдорида устама ҳақи тўланади.

Бунда:

устамалар нуфузли халқаро олимпиадалар ва асосий олимпиадалар ўтказиладиган фанлар бўйича айнан ғолибликни қўлга киритган фанидан дарс бераётган олимпиада ғолибига берилади;

таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган нуфузли халқаро олимпиадалар ва асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари томонидан ғолибликни тасдиқловчи ҳужжат ёки сертификат тақдим қилинади.

@YURISKONSULTS
12 views10:13
Ochish/sharhlash
2022-07-24 13:07:41
#Онлайн_ҳуқуқий_маслаҳат

Ассалому алейкум ҳурматли фуқаролар!

Сизга адвокатнинг хизмати қимматли қиляптими? Сизни қийнаётган ҳуқуқий муаммоларга ечим топишни истасангиз Бизга мурожаат қилинг ҳамда бепул ва сифатли ҳуқуқий маслаҳатлар олинг!

Юборилган саволлар малакали мутахассислар томонидан кўриб чиқилади ҳамда жавоб берилади.
11 views10:07
Ochish/sharhlash
2022-06-20 06:04:54
#Билиб_олинг

Ходимлар қуйидаги ҳолларда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга:

вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;
ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда;
йиллик таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;
давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганда, башарти қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда бундай вазифаларни бажариш учун ходимни ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса.

@adliya_yordami
72 views03:04
Ochish/sharhlash
2022-06-18 06:51:17
#Билиб_олинг

Вояга етмаган шахсни муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

@adliya_yordami
57 views03:51
Ochish/sharhlash
2022-06-18 06:51:17
#Билиб_олинг

Қонунчиликка кўра, мактабларнинг 1-синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

Шунга кўра, 2022/2023 ўқув йилида 1-синфга 2015 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Шунингдек, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрланади.

@adliya_yordami
44 views03:51
Ochish/sharhlash
2022-06-18 06:51:17 Юриспруденция йўналиши бўйича 15 та ОТМга ҳужжат топшириш мумкин
#abituriyent

Ўзимнинг соҳамдан келиб чиқиб, жорий йилда юриспруденция таълим йўналиши бўйича қайси ОТМлар талабалар қабул қилишини қараб чиқдим. Тошкент давлат юридик университетидан ташқари яна 14 та ОТМда юриспруденция бўйича қабул бўлар экан.

Таққослаш учун: ўтган йили жами 9 та ОТМ бўлажак ҳуқуқшуносларни қабул қилганди. Демак, жорий йилда яна 6 та ОТМда ҳам юриспруденция йўналиши очилган. Жумладан, ЎзМУ ва Халқаро ислом академиясига яна юриспруденция қайтди.

2022 йилда юриспруденция йўналиши бўйича талаба қабул қиладиган жами 15 та ОТМ қуйидагилар:

1) Тошкент давлат юридик университети
Юриспруденция: давлат-ҳуқуқий фаолият
Юриспруденция: жиноят-ҳуқуқий фаолият
Юриспруденция: бизнес ҳуқуқи
Юриспруденция: халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик
Давлат бошқаруви

2) Қорақалпоқ давлат университети
Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)

3) Наманган давлат университети
Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)

4) Самарқанд давлат университети
Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)

5) Термиз давлат университети
Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)

6) Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Юриспруденция (қишлоқ хўжалиги хуқуқи)

7) Тошкент давлат транспорт университети
Юриспруденция (халқаро транспорт ҳуқуқи)

8) Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият)

9) Жамоат хавфсизлиги университети
Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)

ЯНГИЛАР

10) Ўзбекистон Миллий университети
Юриспруденция (бизнес ҳуқуқи)

11) Бухоро давлат университети
Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)

12) Фарғона давлат университети
Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)

13) «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети
Юриспруденция (трансчегаравий сув ва ер муносабатлари)

14) Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Юриспруденция (қишлоқ хўжалиги ҳуқуқи)

15) Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Юриспруденция (Ислом ҳуқуқи)

Шунингдек, сиртқи таълимдан юриспруденция чиқариб ташланган (ўтган йили бор эди). Лекин эвазига масофавий таълимга ўтказилган. Жумладан, 2 та ОТМ, яъни Тошкент давлат юридик университети (300 ўрин) ҳамда Қорақалпоқ давлат университети (50 ўрин) жорий йил илк марта масофавий таълимга талаба қабул қилишади.


@xushnudbek
34 views03:51
Ochish/sharhlash
2022-06-18 06:51:17 Техникум битирувчилар олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин

Қонунчиликка кўра, техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишини давом эттириш учун қабул қилиш тартибини белгилайди.

Битирувчилар олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Битирувчиларни олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали бакалавриат таълим йўналишларининг 2-босқичидан ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Тўлов-контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори бир талабани ўқитиш билан боғлиқ харажатлар миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.

Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари «5 (аъло)» ва «4 (яхши)», бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) «5 (аъло)» бўлган битирувчилар киради.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларни олий таълим муассасаси бакалавриат таълим йўналишига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали қабул қилиш тартиби техникумни тамомлаган йилдан бошлаб икки йил мобайнида татбиқ этилади.

Юқорида қайд этилган тоифага кирмайдиган ҳамда техникумни битирганига икки йилдан ошганлар ўқишга кириш истагини билдирганда, уларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.

Мазкур қонунчилик талаблари, олий ҳарбий, олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Тошкент давлат юридик университетига, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.

@adliya_yordami
23 views03:51
Ochish/sharhlash
2022-06-18 06:51:17
#Билиб_олинг

Қонунчиликка кўра, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дориларнинг чакана савдоси фақат ижтимоий дорихоналар, тегишли лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади.

Дорилар ва тиббий буюмларнинг савдо жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш мазкур фаолият учун лицензия талаби ҳисобланади ва талабнинг мунтазам 1 йил давомида бир мартадан кўп бузилиши лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади.

@adliya_yordami
24 views03:51
Ochish/sharhlash
2022-06-18 06:51:17
#Билиб_олинг

Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

Грантда ғолиб бўлган талабаларга Президент давлат стипендияси тайинланади ва тўланади.

@adliya_yordami
25 views03:51
Ochish/sharhlash