Get Mystery Box with random crypto!

Техникум битирувчилар олий таълим муассасаларининг 2-босқичида | YURISKONSULTS

Техникум битирувчилар олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин

Қонунчиликка кўра, техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишини давом эттириш учун қабул қилиш тартибини белгилайди.

Битирувчилар олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Битирувчиларни олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали бакалавриат таълим йўналишларининг 2-босқичидан ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Тўлов-контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори бир талабани ўқитиш билан боғлиқ харажатлар миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.

Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари «5 (аъло)» ва «4 (яхши)», бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) «5 (аъло)» бўлган битирувчилар киради.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларни олий таълим муассасаси бакалавриат таълим йўналишига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали қабул қилиш тартиби техникумни тамомлаган йилдан бошлаб икки йил мобайнида татбиқ этилади.

Юқорида қайд этилган тоифага кирмайдиган ҳамда техникумни битирганига икки йилдан ошганлар ўқишга кириш истагини билдирганда, уларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.

Мазкур қонунчилик талаблари, олий ҳарбий, олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Тошкент давлат юридик университетига, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.

@adliya_yordami