2022-12-02 09:24:30
ЎҚИШНИ КЎЧИРИШ
#саволимбор
1-ҚИСМ
Рассиядан Узбекистон га качондан ёким нечинки курсдан кочириб отса болади ва бюджет контракт болиб отадими ва кандай хужжатлар керек болади олдиндан Рахмат бу савол мен таниган камида 50 та таниш студент номидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2022 йилдаги
“ДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА”ги ПҚ-279-сонли қарорига асосан,
хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:
талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасаси томонидан, тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади;
тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;
тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари Давлат тест маркази ҳамда тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади
Ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали қабул қилинади:
transfer.edu.uz — республиканинг бир ОТМдан бошқа ОТМга ёки бир ОТМ доирасида;
my.dtm.uz — хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан.
Керакли ҳужжатлар:
ариза (онлайн тарзда)
транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси (ЖПГ ёки ПДФ шакли)
академик маълумотнома (ўқишни тикловчилар учун).
Каналга обуна бўлинг ва яқинларингизни ҳам таклиф этинг. Бизда профессионал юридик маслаҳат берилади.
Бизнинг канал t.me/yuridikxizmatuzz
4.8K viewsedited 06:24