Get Mystery Box with random crypto!

#ҳуқуқиймаслахат БИЗНИНГ МАҲАЛЛАМИЗДА КЎП МАШИНА СИГНАЛИНИ ЧА | YURIDIK XIZMAT

#ҳуқуқиймаслахат

БИЗНИНГ МАҲАЛЛАМИЗДА КЎП МАШИНА СИГНАЛИНИ ЧАЛИШАДИ. БУ ЖУДА БИЗГА БЕЗОВТАЛИК ТУҒДИРМОҚДА. НИМА ҚИЛСАК БЎЛАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.04.2022 йилдаги 172-сонли "йўл харакати қоидалари тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ фақат қуйидаги икки ҳолатда машиналар сигнал бериши мумкин:

аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;

зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.


Бундан ташқари холатларда сигнал чалиш ҳозирги кунда 300.000 сўм жарима тортишга сабаб бўлади.

Сиз юқоридаги ҳолат бўйича тегишли тартибда худудий Ички ишлар бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга обуна бўлинг ва яқинларингизни ҳам таклиф этинг. Бизда профессионал юридик маслаҳат берилади.

Бизнинг канал https://t.me/+RBf14942vmvvvY93