Get Mystery Box with random crypto!

​​#мурожаат Савол: Мендан бошқа оилада ишлайдиган ишчи ёқ ф | YURIDIK KONSALTING⚖️

​​#мурожаат

Савол:
Мендан бошқа оилада ишлайдиган ишчи ёқ фақат озим ишлайман. Мени декретга кетган ўқитувчининг орнига фақтинча ариза билан ишга олди. Ҳозирги вақитта мени ишдан олиб ташламоқчи. Пенсия ёшга толган ўқтувчилар бемалол ишламоқда. Уларни ўрнига мени олиш керак емасми? Мен иш ўрин ёқлиги сабали ишсиз қоламанми.

Юрист жавоби:

Меҳнат кодексининг 234-моддаси 5-қисмига мувофиқ болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланиши белгиланган. Аммо бу аёл бола парваришига чиққан пайтида унинг ўрнига муддатли меҳнат шартномаси асосида бошқа ходимни ишга олишни чекламайди. Бу эса ходим ўз таътилдан қайтганда ўз ишини давом эттириши лозимлигини билдиради.

Вақтинча ишлаётган ходим билан эса Меҳнат кодексининг 105-моддасига асосан муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилинади.
Агарда сиз ходим ўз ишига қайтиши сабабли эмас аксинча асоссиз равишда ишдан бўшатилган бўлсангиз Фуқаролик судига ёки Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази қошидаги Меҳнат инспекторига шикоят аризаси билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Иш ўрни масаласига келсак «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида» низомнинг 19-бандига кўра пенсионерларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгилаган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади. Пенсионер ўқитувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат кодексининг 17-моддасига мувофиқ иш берувчининг ҳуқуқидир. Шу сабабли ҳам пенсионер шахснинг ҳам дарс ўтиш ҳуқуқи мавжуд.

Шу билан бирга, сизнинг иш сўраб ёзма равишда мурожаат қилиш ҳуқуқингиз ҳам мавжуд. Сизнинг ишга қабул қилиш ҳақидаги аризангиз рад этилган тақдирда, сизнинг талабингиз билан иш берувчи сизга ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шарт. Иш берувчи ишга қабул қилишни асоссиз рад этган тақдирда сиз Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази Меҳнат инспекторига ёки прокуратурага мурожаат қилишингиз мумкин.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting