Get Mystery Box with random crypto!

​​ Ўқитувчиларга устама тўлаш тартиби белгиланди! Ўзбекистон | YURIDIK KONSALTING⚖️

​​ Ўқитувчиларга устама тўлаш тартиби белгиланди!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон фармони 9-бандига кўра умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қуйидаги тартибда ҳар ойлик устама тўланади:

халкаро тан олинган сертификатга (шу жумладан, рус тилини билиги даражасини белгиловчи ТРКИС1 ва юқори ёки TORFLC1 ва юқори даражасидаги сертификатга эга*таълим тили рус типи булмаган умумтаълим мактабларда *рус тили фанидан дарс берувчи уқитувчиларга) эга булган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз микдорида;

халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий бахолаш тизимида олинган сертификатга эга булган педагог кадрларга — уларнинг
тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз микдорида;

халкаро стандартлар талабларига мувофик булмаган Давлат тест марказининг миллий бахолаш тизимида олинган сертификатга эга булган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз микдорида;

Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражасини белгиловчи CEFR тизглмидаги С1 ва ундан юқори даражадаги сертификатлар бундан мустасно, бундай сертификатларга 2025 йил 1 январга кадар амал қилиш муддати доирасида 50 фоиз устама туланади.

Умумтаълим фанлари буйича бир нечта сертификатга эга булган педагог кадрларга кар ойлик куишмча устама юкорирок устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат буйича туланади. Бунда, ҳар ойлик кушимча устама сертификат амал килиш муддати давомида, лекин уч йилдан куп булмаган вакт мобайнида туланади.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting