Get Mystery Box with random crypto!

​​ ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ АКСИЯДОР БЎЛИШИ МУМКИН ЭМАС ? 'Давлат ф | Ҳуқуқшунос, Юрист, Салаев Махмуджон Нариманович.

​​ ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ АКСИЯДОР БЎЛИШИ МУМКИН ЭМАС ?

"Давлат фуқаролик
хизмати тўғрисида" ги қонуннинг 13-моддасига кўра давлат хизматчисига қуйидагилар тақиқланади.

Тадбиркорлик фаолияти субектларини ташкил этиши, уларнинг муассиси бўлиши, уларда ташкилий-бошқарув, маъмурий -хўжалик вазифаларини бажариши;

ўзи хизмат қилаётган давлат органи назорати остидаги ёки у билан алоқалар ва манфаатларга эга бўлган ташкилотлардаги улушларни, пайларни ва аксияларни бевосита ёки вакиллар орқали олишга;

ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон бир мукофот, фойда ёки совгалар олишга;

чет давлат фуқаролигини олишга;

қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлар, преференсиялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқейи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий изматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар, шунингдек давлат фуқаролик хизматига киришдан олдин олинган ва ошкор қилинган мол-мулк мустасно.

https://t.me/Yuridik_Maslahat24