Get Mystery Box with random crypto!

Kadastr - Live

Telegram kanalining logotibi ygk_uz — Kadastr - Live K
Telegram kanalining logotibi ygk_uz — Kadastr - Live
Kanal manzili: @ygk_uz
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.12K
Kanalning ta’rifi

Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2021-02-13 06:31:01
Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.

Бунда бино ва иншоотнинг пойдевор ва биринчи қавати деворларининг қурилиш ишлари якунланганлиги қурилишни бошланган деб топиш учун асоси ҳисобланади.

Қурилиши тугалланмаган турар ва нотураржой бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар:
ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги;
қурилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган лойиҳа асосида бошланганлиги шарти билан давлат рўйхатидан ўтказилади.

«E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида сотиб олинган, электрон аукцион ғолибларида уларга нисбатан қабул қилинган мажбуриятлар мавжуд бўлган ер участкаларида, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
8.2K views03:31
Ochish/sharhlash
2021-02-12 13:58:01
Ер ажратишни вада қилган яна бир фирибгар қўлга олинди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
7.3K views10:58
Ochish/sharhlash
2021-02-12 10:51:01
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича my.gov.uz портали орқали бугунга қадар келиб тушган аризалар бўйича умумий статистика

Барча аризалар - 11 125 та
Янгилари - 13 та
Жараёнда - 12 та
Тугалланганлар - 9 737 та
Рад этилганлар - 1 006 та
Тўлов жараёнида - 354 та

Сиз ҳам хизматдан онлайн фойдаланишингиз мумкин.


Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича онлайн ариза бериш

Telegram Instagram YouTube Facebook
6.7K views07:51
Ochish/sharhlash
2021-02-12 08:44:01 РАСМИЙ МУНОСАБАТ

"Ермулккадастр" ДКнинг собиқ ходими 8 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганида қўлга олингани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқ орқали тарқалди.

Фарғона вилояти “Ермулккадастр” ДК Бағдод туман филиали собиқ мутахассиси В.Н. фуқаро М.Б.нинг ишончига кириб, унга туман кадастр бўлимида ишлашини айтиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали сабзавотчилик маҳсулотлари етиштириш учун туман ҳудудидан 8 гектар ер майдони ажратиш ҳақида қарор чиқартириб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Фуқаро В.Н Бағдод тумани “Ермулккадастр” давлат корхонасининг собиқ ходими бўлиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси 2019 йил 30 декабрда бекор қилинган ва шундан сўнг бу соҳада фаолият юритмаган.

ҲУРМАТЛИ
ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Тадбиркорлик билан шуғулланиш, уй-жой-қуриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва бошқа йўналишлар бўйича ер ажратиш ваколати Кадастр агентлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилот ва ходимларга берилмаган.

Агарда Сизга кадастр соҳасида олдин ишлаган ёки ҳозир ишлаётган бирорта шахс шундай вада бераётган бўлса, билингки у фирибгар!

Шундай кимсалар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёки Кадастр агентлигининг 71-202-55-81 телефон рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook
7.5K views05:44
Ochish/sharhlash
2021-02-12 07:55:39
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга доир тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари транспорт, йўл ва коммуникация тармоқларини ривожлантириш, Самарқанд шаҳрини ободонлаштириш, манзарали ва мевали кўчатлар экиш бўйича топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по развитию туристического потенциала Самарканда.
Глава государства дал поручения по развитию транспортной, дорожной и коммуникационной инфраструктуры, благоустройству города Самарканда, высадке декоративных и фруктовых деревьев.

#Mirziyoyev #taqdimot #Samarqand #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
3.8K views04:55
Ochish/sharhlash
2021-02-12 07:02:02
#тайинлов

Ғаниев Абдусалим Мустафақулович
Кадастр агентлигининг Геодезия назорати бошқармаси, лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Абдусалим Мустафақулович бунга қадар Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
8.7K viewsedited  04:02
Ochish/sharhlash
2021-02-12 06:40:06
#тайинлов

Файзуллаев Мурат Мухтарович
Кадастр агентлигининг Ер ва кадастр назорати бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мурат Мухтарович бунга қадар Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
8.7K viewsedited  03:40
Ochish/sharhlash
2021-02-11 15:40:24
Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаларида
Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-667 қонуни мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган ўқув-семинарлар ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилоятида ўтказилган тадбир

Хоразм вилоятида ўтказилган тадбир

Фарғона вилоятида ўтказилган тадбир

Андижон вилоятида ўтказилган тадбир

Наманган вилоятида ўтказилган тадбир

Бухоро вилоятида ўтказилган тадбир

Telegram Instagram YouTube Facebook
6.1K views12:40
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:45:09
Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилоят бошқармасида журналист ва блогерларга хатлов жараёнлари ҳақида маълумот берилди

Telegram Instagram YouTube Facebook
6.2K views05:45
Ochish/sharhlash
2021-02-02 07:31:01 Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши учун қуйидагилар асос бўлади:
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060- сон қарори)

давлат ҳокимияти органларининг ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ёки ер қонунчилигининг бузилиши муносабати билан олиб қўйилиши ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни унда жойлашган бино ва иншоотлар бошқа шахсга ўтиши муносабати билан қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарори;

ваколатли органнинг юридик шахс Корхоналар ва ташкилотлар ягона реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги ахбороти;

уй-жойларининг бошқа шахсга ўтганлиги муносабати билан ер участкасига бўлган ҳуқуқлар ҳам ўзга шахсга ўтиши бўйича ҳужжатлар;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши Реестрга ҳуқуқнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг номини ҳамда унинг реквизитларини кўрсатган ҳолда тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши муносабати билан юридик ва жисмоний шахслар ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида илгари берилган ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга қайтаришга мажбур ва ушбу ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Ушбу банд мулк ҳуқуқида бўлган ер участкаларига татбиқ этилмайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
7.5K views04:31
Ochish/sharhlash