Get Mystery Box with random crypto!

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши учун қуйидаг | Kadastr - Live

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши учун қуйидагилар асос бўлади:
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060- сон қарори)

давлат ҳокимияти органларининг ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ёки ер қонунчилигининг бузилиши муносабати билан олиб қўйилиши ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни унда жойлашган бино ва иншоотлар бошқа шахсга ўтиши муносабати билан қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарори;

ваколатли органнинг юридик шахс Корхоналар ва ташкилотлар ягона реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги ахбороти;

уй-жойларининг бошқа шахсга ўтганлиги муносабати билан ер участкасига бўлган ҳуқуқлар ҳам ўзга шахсга ўтиши бўйича ҳужжатлар;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши Реестрга ҳуқуқнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг номини ҳамда унинг реквизитларини кўрсатган ҳолда тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши муносабати билан юридик ва жисмоний шахслар ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида илгари берилган ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга қайтаришга мажбур ва ушбу ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Ушбу банд мулк ҳуқуқида бўлган ер участкаларига татбиқ этилмайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook