Get Mystery Box with random crypto!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ 'Ермулккадастр' ДКнинг собиқ ходими 8 гект | Kadastr - Live

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

"Ермулккадастр" ДКнинг собиқ ходими 8 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганида қўлга олингани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқ орқали тарқалди.

Фарғона вилояти “Ермулккадастр” ДК Бағдод туман филиали собиқ мутахассиси В.Н. фуқаро М.Б.нинг ишончига кириб, унга туман кадастр бўлимида ишлашини айтиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали сабзавотчилик маҳсулотлари етиштириш учун туман ҳудудидан 8 гектар ер майдони ажратиш ҳақида қарор чиқартириб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Фуқаро В.Н Бағдод тумани “Ермулккадастр” давлат корхонасининг собиқ ходими бўлиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси 2019 йил 30 декабрда бекор қилинган ва шундан сўнг бу соҳада фаолият юритмаган.

ҲУРМАТЛИ
ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Тадбиркорлик билан шуғулланиш, уй-жой-қуриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва бошқа йўналишлар бўйича ер ажратиш ваколати Кадастр агентлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилот ва ходимларга берилмаган.

Агарда Сизга кадастр соҳасида олдин ишлаган ёки ҳозир ишлаётган бирорта шахс шундай вада бераётган бўлса, билингки у фирибгар!

Шундай кимсалар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёки Кадастр агентлигининг 71-202-55-81 телефон рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook