Get Mystery Box with random crypto!

Янгийўлликлар(расмий)®

Telegram kanalining logotibi yangiyolliklar — Янгийўлликлар(расмий)®
Kanal manzili: @yangiyolliklar
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.91K
Kanalning ta’rifi

📱Мурожаатлар боти:
https://t.me/yangiyul_bot
📱Инстаграм:
https://Instagram.com/yangiyolliklar
✅Веб-сайт
www.yangiyolliklar.uz
РЕКЛАМА УЧУН: @Yangiyolliklar_REKLAMA

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 569

2021-02-02 19:01:13
Шубҳали шаҳс қидирилмоқда.
Бўйи ўртача. Ўнг кўзи кўкарган.
Сарҳушлик аломатлари билан юради.

Таниган, билганлар бўлса @janob_jarroh га мурожжат қилинг.

@Yangiyolliklar
7.5K views16:01
Ochish/sharhlash
2021-02-02 19:00:43
1 view16:00
Ochish/sharhlash
2021-02-02 18:14:01
#биласизми
Ҳайдовчи маъмурий баённомага ўз фикрини ёзиши мумкин

Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан баённомага ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қўйишга, шунингдек мазкур маъмурий баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.

Ҳуқуқбузар маъмурий баённомани имзолашдан ёки ёзма тушунтириш беришдан бош тортган тақдирда баённомага бу ҳақда уни тузган шахс томонидан ёзиб қўйилади.

Бунда гувоҳлар ёки холислар иштирокида далолатнома тузилади ва маъмурий баённомага илова қилинади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғига ИЛОВА "Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома

аvto_yuristlar

@Yangiyolliklar
7.0K views15:14
Ochish/sharhlash
2021-02-02 16:14:55
#дача_бор


Aladdin кўнгилочар мажмуасидан янгилик!!!
Дачалар!!!


995120006
995130006

P.S

Бу ролик New Way Pro Янгийўл СММ рекламачилари томонидан таёрланган.
Тадбиркорларни хамкорликга чорлаймиз.
@jarroh_yangiyol
7.9K viewsedited  13:14
Ochish/sharhlash
2021-02-02 14:55:53
Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчисининг ўринбосари бўлди

Президент фармони билан, Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Кенжаев Дилшод Муталибович Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди.

У 2018 йилдан бери Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

@Yangiyolliklar
8.0K viewsedited  11:55
Ochish/sharhlash
2021-02-02 14:26:05
#Нурафшон
#сессия

Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддасига мувофиқ янги тайинловлар амалга оширилди.

Сессияда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ Улуғбек Узоқов Йўлдошевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланди. У. Узоқов шу пайтгача Жиззах вилояти Дўстлик туманида ҳоким лавозимида фаолият юритаётган эди.

Зуҳра Мирғозиева Тўраевна вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. З.Мирғозиева шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга аъзо бўлиш

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
7.9K views11:26
Ochish/sharhlash
2021-02-02 12:10:11 КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР БОР?

Юристга мурожаат:
Ассалому алейкум. Оила кодексига кўп болали оилалар тушунчаси киритилганлиги ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали эшитдик. Кўп болали оилаларга қандай имтиёзлар бор?


ЖАВОБ:

Қонунчиликка кўра, давлат кўп болали оилаларга қуйидаги имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди:

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган кўп болали оилалар кўп квартирали уйлардан имтиёзли кредитлар асосида уй-жой олиши, уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари ҳамда хотин-қизларга ажратиладиган арзон уй-жойлардан уй (квартира) олиши мумкин.

Тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан молиявий ёрдамлар кўрсатилади.

Кўп болали оилаларнинг иқтидорли фарзандлари Ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро кенгашлари қарори билан қуйидагиларни амалга ошириш орқали моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланади:

замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш;

асосий турдаги ўқув қуроллари билан таъминлаш;

бадиий китоблар билан таъминлаш;

болалар газета ва журналларига обуна қилиш;

республика оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш;

республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қоплаш.

Кўп болали ота-оналар учун иш ўринларининг энг кам сони туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан белгиланади, шунингдек, ташкилотлар томонидан захирага қўйилади.

Бунда, болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўрни яратилади.

Кўп болали оилаларнинг болалари давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда имтиёзли рўйхатга киритилади.

Уй хўжалигида қорамол боқиш учун шароит ва имкониятлари, шу жумладан ер участкаси мавжуд кўп болали оилаларга бепул қорамол берилиши мумкин.

@Yangiyolliklar
8.3K views09:10
Ochish/sharhlash
2021-02-02 11:57:24
#Янгийўл_шаҳар
Ёшлар бандлиги

Бугин Янгийўл шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев тадбиркорлар ҳамда банк ҳодимдари билан учрашди. Йиғилишда ёшларимизни иш билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.Шаҳар ҳокими ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида шаҳарда янги кўп қаватли уйлар ва бошқа объектлар қурилиши билан шуғулланаётган тадбиркорлар билан учрашиб, уларга бугунги кунда ишсиз бўлган шаҳар ёшларини ишга қабул қилиш ҳақида топшириқ берди.
Шунингдек мутассадди раҳбарларга ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка ўқитиш, кредит ажратиш, касб-ҳунар биринчи даражали вазифаси эканлигини таъкидлади.

@Yangiyolliklar
8.0K viewsedited  08:57
Ochish/sharhlash
2021-02-02 11:05:49
Янгийўл шаҳрида қизча ўғирландими?

Янгийўл шаҳар ИИБ га келиб тушган маълумотга кўра Янгийўл шаҳрида жoйлашган 10-мактаб ёнидан номаълум шахс томонидан ўша мактабда ўқувчи ёш қизча қулидан тутиб бозор ёнига олиб келининиб, бозор ёнида қолдирилган. Бу шубҳали воқеа юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ қошидаги масъул гуруҳ томонидан суруштирув ва текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шубҳали шаҳс ўнг кўзи кўкарган, доимий ичкилликка ружу қўйган эҳтимоли мавжуд.

Қўшимча маълумотларга эга бўлсангиз ИИБ ҳодимларига мурожжат қилинг ва бизнинг бот саҳифамизга ҳам алоқага чиқисангиз бўлади.

@Yangiyolliklar
11.1K viewsedited  08:05
Ochish/sharhlash
2021-02-02 10:41:41
Бизга ажойиб совға тақдим этилди жуда мазали экан. Кимга шунақа тортлар керак бўлса мурожаат қилаверасизлар

Моҳира +998978760592

@yangiyolliklar
8.3K views07:41
Ochish/sharhlash