Get Mystery Box with random crypto!

#биласизми Ҳайдовчи маъмурий баённомага ўз фикрини ёзиши мумки | Янгийўлликлар(расмий)®

#биласизми
Ҳайдовчи маъмурий баённомага ўз фикрини ёзиши мумкин

Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан баённомага ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қўйишга, шунингдек мазкур маъмурий баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.

Ҳуқуқбузар маъмурий баённомани имзолашдан ёки ёзма тушунтириш беришдан бош тортган тақдирда баённомага бу ҳақда уни тузган шахс томонидан ёзиб қўйилади.

Бунда гувоҳлар ёки холислар иштирокида далолатнома тузилади ва маъмурий баённомага илова қилинади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғига ИЛОВА "Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома

аvto_yuristlar

@Yangiyolliklar