Get Mystery Box with random crypto!

КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР БОР? Юристга мурожаат | Янгийўлликлар(расмий)®

КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР БОР?

Юристга мурожаат:
Ассалому алейкум. Оила кодексига кўп болали оилалар тушунчаси киритилганлиги ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали эшитдик. Кўп болали оилаларга қандай имтиёзлар бор?


ЖАВОБ:

Қонунчиликка кўра, давлат кўп болали оилаларга қуйидаги имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди:

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган кўп болали оилалар кўп квартирали уйлардан имтиёзли кредитлар асосида уй-жой олиши, уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари ҳамда хотин-қизларга ажратиладиган арзон уй-жойлардан уй (квартира) олиши мумкин.

Тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан молиявий ёрдамлар кўрсатилади.

Кўп болали оилаларнинг иқтидорли фарзандлари Ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро кенгашлари қарори билан қуйидагиларни амалга ошириш орқали моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланади:

замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш;

асосий турдаги ўқув қуроллари билан таъминлаш;

бадиий китоблар билан таъминлаш;

болалар газета ва журналларига обуна қилиш;

республика оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш;

республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қоплаш.

Кўп болали ота-оналар учун иш ўринларининг энг кам сони туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан белгиланади, шунингдек, ташкилотлар томонидан захирага қўйилади.

Бунда, болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўрни яратилади.

Кўп болали оилаларнинг болалари давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда имтиёзли рўйхатга киритилади.

Уй хўжалигида қорамол боқиш учун шароит ва имкониятлари, шу жумладан ер участкаси мавжуд кўп болали оилаларга бепул қорамол берилиши мумкин.

@Yangiyolliklar