Get Mystery Box with random crypto!

Бурчакка тақалган “каламуш” хавфлими? Россия Украина уриши фон | Yangi jadidlar

Бурчакка тақалган “каламуш” хавфлими?
Россия Украина уриши фонида, айрим экспертлар Путин режими учун “чиқиш йўлини” қолдириш керак, бўлмаса унинг ядро қуролига мурожаат қилишдан бошқа иложи қолмайди деган фикрларни илгари сурмоқда. Аслида Путин режимини бурчакка тақаётган Украина ва жаҳон ҳамжамияти эмас балки, Кремлнинг ўзи ёки ички камарилиядир. Чунки мазкур режим бугунги кунда яхши ва ёмон қарордан бирини танлаш эмас балки, ёмон ва ўта ёмон қарордан бирини танлашга мажбурдир.
Украинадан қабул қилиб олган зарбадан кейин “коллектив Путин” англаб етдики агар у ядро қуролини қўлласа жавоб реакцияси ҳам бўлади. Бу эса Россия учун энг ёмон сценарий. Бир нарсани яхши англаб етиш керак, шу кунгача дунё неъматларидан фойдаланиб келаётган, ғарб ва АҚШ дунёсига оилавий интеграциялашиб кетган Россиянинг ҳарбий ва сиёсий элитаси бу урушдан ички манфаатдор эмас, улар Россиянинг яроқсиз холга келган таълими, тиббиёти ... дан кўра Ғарбнинг ижтимоий қулайликларини авзал кўради. Бунда ташқари Россия қачондир нормал давлатга айланиши керак. Шунинг учун ҳам В.Путинга бундай қарор қабул қилиши ва уни ижро этишига йўл қўйиб бермайди.
Ният қиламизки, Россия ҳарбий элитаси отиш масаласида “Ядро қуроли” ва “Режим” ўртасида, иккинчисини танлайди.
Ҳамид Содиқ
@HamidSodiquz