Get Mystery Box with random crypto!

Миллатнинг етук, қўрқмас шахслари деб жадидларни мисол қилишим | Yangi jadidlar

Миллатнинг етук, қўрқмас шахслари деб жадидларни мисол қилишимиз мумкин.

Жадидлар ўз давридаги сиёсий режимга қарамасдан миллатнинг эрки учун ширин жонларини хатарга қўйиб ҳаракат қилишган. Уларда қўрқув ҳисси бўлмаган, миллат учун унинг келажаги учун ҳаракат қилишган.

Жадидлар ҳам биз ҳам бир миллат фарзандларимиз. Бугун биз жадидлар тўғрисида гапирамиз ғурурланамиз, лекин бир савол туғилади, биз жадидларга муносиб миллатдош бўляпмизми, йўқми?

Бугун биз эркин, мустақил давлатда яшаб туриб айрим муаммоларни кўтариб чиқишга қўрқамиз. ”Оч қорним — тинч қулоғим” деб ўтиб кетмоқдамиз. Жадид боболаримиз эса қалтис бир даврда қўрқмасдан ҳаракат қилишган. Жадидларга қанчадан қанча таъқиқлар, таҳдидлар бўлган лекин улар ўз фаолиятидан тўхташмаган. Фикрим якунида шундай хулоса қиламан: нимагадир эришиш учун нимадандир вос кечишимиз керак. Юқорида бежизга "Миллат таназзулининг сабабларидан бири — бу миллатнинг қўрқоқлиги…" деб айтиб ўтмадим. Келинг қўрқмасдан бирлашайлик. Жадид боболаримизга муносиб бўлиб ҳаракат қилайлик, улар эркинлигимиз учун ҳаракат қилишган. Биз ҳам бугунги кун учун бўлмаса ҳам келажак учун айрим муаммоларни ҳал қилишда бирлашайлик, акс ҳолда таназзулга юз тутиб қолмайлик.

Биз шунчаки жадид деган ном учун эмас, шонли мақсад ёлида миллат учун, халқ учун, келажак авлод олдида юзимизнинг нурли бўлиши учун ҳаракатга киришдик
.

Биз жадидликни даъво қилмаймиз, аммо ҳаракатдан ҳам тўхтамаймиз...

Мақсадимиз ҳақиқатни айтиш асосли ва тўғри танқид қилиш.Хулоса эса ўзингиздан…

Улуғбек Отабек ўғли

@haqiqatvatanqid