Get Mystery Box with random crypto!

«Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси ва Ёшлар ишлари агентлиги таш | Xushnudbek.uz

«Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси ва Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан «Мфактор» ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда юртимиз бўйлаб ташкил этилаётган ҳамда барча ҳудудлар қамраб олинадиган “БИЗНЕС МАРАФОН” кеча Самарқанд вилоятида ўтказилибди.

Регистон майдонида 4 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашган мулоқот 6 соатдан ортиқ давом этиб, тунги соат 01-00 да ўз якунига етган.

Суҳбат давомида ёш тадбиркорларга бизнес режаларни тайёрлаш ҳамда тадбиркорликни бошлаш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тушунчалар берилди.


@xushnudbek