Get Mystery Box with random crypto!

​​Кўчмас мулк объектлари учун кадастр ҳужжатларини расмийлашти | Xushnudbek.uz

​​Кўчмас мулк объектлари учун кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархлари пасайтирилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (306-сон, 18.05.2021 йил) билан кўчмас мулк объектларининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва расмийлаштириш билан боғлиқ давлат хизматлари нархлари арзонлашди.

Унга кўра, давлат хизматлари кўрсатиш баҳоси:

Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш:

а) умумий майдони 100 кв.м гача бўлган кўчмас мулк учун БҲМнинг 1 баравари (245 минг сўм);

(илгари 1,25 баравар - 367 минг 500 сўм эди)

б) умумий майдони 100 кв.м дан 1000 кв.м гача бўлган кўчмас мулк учун объектнинг 1 кв.м майдони учун БҲМнинг 1,15 фоиз (2817 сўм 50 тийин) этиб белгиланган.

(илгари 1,25 фоиз - 3062 сўм 50 тийин эди).

Кўчмас мулк объектининг турар-жой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш:

а) кўп квартирали уйдаги квартирага 1 кв.м майдони учун БҲМнинг 1,15 фоиз (2817 сўм 50 тийин);

(илгари 1,25 фоиз - 3062 сўм 50 тийин эди)

б) якка тартибдаги турар-жойга 1 кв.м майдони учун БҲМнинг 1,15 фоиз (2817 сўм 50 тийин) этиб белгиланди.

(илгари 1,25 фоиз - 3062 сўм 50 тийин эди).


@xushnudbek