Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда яна бир ОТМ ташкил этилди Ҳукуматнинг тегишли қар | Xushnudbek.uz

Самарқандда яна бир ОТМ ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан (307-сон, 18.05.2021 йил), Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Шунингдек, қарорга кўра:

Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган собиқ Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги 2-сон академик лицейининг бино ва иншоотлари Филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади;

келгуси йилларда Филиал учун қўшимча ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи бинолари, спорт иншооти қурилади;

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Филиал фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида фаолият юритиш учун жалб этиладиган малакали профессор- ўқитувчиларни белгиланган тартибда хизмат уйлари билан таъминлайди.


@xushnudbek