Get Mystery Box with random crypto!

2020 йилда автомобиль транспортида 5 млрд 192 млн йўловчи таши | Xushnudbek.uz

2020 йилда автомобиль транспортида 5 млрд 192 млн йўловчи ташилган

17 май куни Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан транспорт тизими ва инфратузилмаси бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan airways” АЖ, “Uzbekistan airports” АЖ раҳбарлари долзарб масалаларни муҳокама қилишди.

Тадбирда соҳадаги асосий кўрсаткичлар динамикасига назар ташланди. Унга кўра, автомобиль транспорти, темир йўллари, ҳаво йўллари ва электротранспортда йўловчи ташиш ҳажми 2019 йил якунида 6,03 млрд. йўловчи, 2020 йил якунида эса 5,24 млрд. йўловчини ташкил этган.

Жумладан:

автомобиль транспортида йўловчи ташувлари – 2019 йилда 5 млрд 915,2 млн. йўловчи, 2020 йилда 5 млрд 192,9 млн. йўловчи (92,9 фоиз);

темир йўл транспортида йўловчи ташувлари – 2019 йилда 22,9 млн. йўловчи, 2020 йилда 6,2 млн. йўловчи;

метрополетинда йўловчи ташувлари – 2019 йилда 79,2 млн. йўловчи, 2020 йилда 38,8 млн. йўловчи;

ҳаво транспортида йўловчи ташувлари – 2019 йилда 3,24 млн. йўловчи, 2020 йилда 0,9 млн. йўловчи;

трамвай ва тролейбусларда йўловчи ташувлари – 2019 йилда 4,53 млн. йўловчи, 2020 йилда 1,60 млн. йўловчи.


@xushnudbek