Get Mystery Box with random crypto!

Кеча, 16 май куни, атоқли режиссёр, устоз санъаткор, Ўзбекисто | Xushnudbek.uz

Кеча, 16 май куни, атоқли режиссёр, устоз санъаткор, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Халқ артисти Баҳодир Йўлдошев 76 ёшида вафот этди.

Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев таъзия билдирди.

«Б.Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган "Абу Райҳон Беруний", "Ибн Сино", "Искандар", "Нодирабегим", "Юлдузли тунлар", "Қора камар", "Фармонбиби аразлади", "Келинлар қўзғолони", "Майсаранинг иши", "Чеча", "Аршин мололон" каби ўнлаб драматик асарлар миллионлаб санъат мухлисларининг қалбидан чуқур жой олиб, театр санъатимизнинг "олтин фонди"дан ўрин эгаллади», - дейилади некрологда.

P.S.: Ўз навбатида Баҳодир Йўлдошевни узоқ йиллардан буён расмий давлат тадбирлари, жумладан Наврўз ҳамда Мустақиллик тантаналари бош режиссёри сифатида ҳам яхши биламиз. Минг афсус, Мустақиллигимизнинг 30 йиллик юбилейи шодиёноларини саҳналаштириш унга насиб қилмади. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.


@xushnudbek