Get Mystery Box with random crypto!

Диққат, фейк! Телеграмдаги гуруҳларда текин Samsung Galaxy S2 | Xushnudbek.uz

Диққат, фейк!

Телеграмдаги гуруҳларда текин Samsung Galaxy S21 ютиб олиш ҳақидаги эълонлар кўп тарқалмоқда. Ҳамма бир-бирига алламбало линкларни юборяпти.

Лекин буларнинг ҳаммаси ёлғон.

Бундай ишончсиз сайтларга кириб, компьютер ёки телефонингизга вирус юқтириб олишингиз, агар жуда ишониб кетсангиз, пластик карта ёки бошқа шахсий маълумотларингизни киритиб, фирибгарларга алданишингиз мумкин.

Илтимос, бунақа нарсаларга ишонманг, содда бўлманг ва бошқаларга ҳам тарқатманг.


@xushnudbek