Get Mystery Box with random crypto!

Кўпчилик иш сўрайди. Менга маъқул бирор иш бўлса, айтарсиз, де | Xushnudbek.uz

Кўпчилик иш сўрайди. Менга маъқул бирор иш бўлса, айтарсиз, дейишади. Ҳа, тўғри, бугунги кунда иш топиш осон эмас, муносибини топиш ундан ҳам қийин. Лекин ҳаракат қилса, топиш мумкин.

Масалан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz сайтида давлат ташкилотларидаги вакант жойлар ҳақида маълумотлар бор. Ушбу вакант жойларга онлайн ариза юбориш ҳам мумкин. Бугунги маълумот бўйича сайтда 1 минг 798 та вакант ўрни ҳақида эълон бор экан.

Мисол учун, мана бу саҳифада Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги эълон қилган 30 та вакансия ўрни ҳақида маълумот олишингиз ва маъқул келса, ҳужжат топширишингиз мумкин. Хусусан, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги 12 та вакант жой эълон қилган, улардан 3 таси бошқарма бошлиғи, 4 таси шуъба мудири, 4 таси бўлим мудири, 1 та бош мутахассис лавозимига.

Шу портал орқали бугунгача 6 минг 526 киши ишга кирибди-ку, балки сизда ҳам ўхшаб қолар.


@xushnudbek