"E-AUKSION" электрон савдо платформасида 2021 йилда жами 53 минг 784 та мулк савдога чиқарилди;
Бошланғич нархи 1 трлн 821 млрд сўм бўлган 23 минг 691 та мулк 2 трлн 377 млрд сўмга сотилди. Бу мулклар аукцион натижасида 556 млрд сўм қимматроққа сотилганини кўрсатади;
Ушбу аукционларда 107 минг 135 нафар иштирокчи қатнашди.
Энг қиммат сотилган объект Собиқ ҳарбий шаҳарча бино-иншоотлари (266,4 млрд сўмга сотилди);
Бир лот учун 337 нафар иштирокчидан ариза келиб тушган. Бу энг кўп ариза берилган лот ҳисобланади;