Get Mystery Box with random crypto!

UZTELECOM янги eSIM хизматини ишга туширди eSIM – бу мобил ал | Xushnudbek.uz

UZTELECOM янги eSIM хизматини ишга туширди

eSIM – бу мобил алоқа хизматларидаги янгилик бўлиб, смартфонга ўрнатилган абонент модули абонентни идентификация қилиш ва унинг қурилмага киришини таъминлайди. Унинг анъанавий карталардан устун жиҳати - экологик жиҳатдан хавфсизроқ ва технологик томондан анча мукаммал.

eSIM’дан фойдаланиш имконияти ушбу технологияни қўллаб-қувватлайдиган қурилмага эга жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этилади.

Рақамли картани йўқотиш ёки шикастлаш эҳтимоли нолга тенг, бу ўз навбатида шахсий маълумотларингиз конфиденциаллиги сақланишини таъминлайди. Шунингдек, бир қурилмага бир нечта абонент рақамларини улаш мумкин, профиллар сони қурилма моделига боғлиқ.

Сизга фойдаси тегиши мумкин бўлган яна бир маълумот: 14 январгача уланган абонентлар eSIM'ни мутлақо БЕПУЛ фаоллаштириши мумкин, бундан ташқари, маълум тарифларга уланишда «олтин» тоифадаги чиройли рақамлар 70% гача чегирма билан тақдим этилади.
Реклама