Get Mystery Box with random crypto!

Магнус Карлсен шахмат бўйича жаҳон тожини муносиб ҳимоя қилди | Xushnudbek.uz

Магнус Карлсен шахмат бўйича жаҳон тожини муносиб ҳимоя қилди

Бугун Магнус Карлсен ва даъвогар Ян Непомняший ўртасидаги чемпионлик баҳсининг 11-партияси ўз ниҳоясига етди. Непомняший йўл қўйган қўпол хато туфайли Магнус навбатдаги ғалабасини қўлга киритди ва умумий ҳисоб 7,5 га 3,5 кўринишига келди. Натижада режадаги келгуси 3 та партияни ўтказишга ҳожат қолмади ва Магнус Карлсен яна бир бор мутлоқ жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.

Ушбу чемпионлик баҳси бир нечта рекордлар билан ёдда қолди. Жумладан, улар ўртасидаги 6-партия инсоният тарихида жаҳон тожи учун кечган барча баҳслар орасида энг узоқ давом этган партия бўлиб тарихга кирди. Ушбу партия 7 соату 47 минут давом этди ва 136 та юришдан иборат бўлди. Баҳс жума куни кечки пайт бошланиб, шанба куни ярим тунда тугади. 6-партия таҳлили мана бу ерда.

Магнус Карлсенни ер юзида унга тенг келадиган шахматчи йўқлигини яна бир исботлагани билан табриклаймиз!


@xushnudbek