Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганининг 29 йиллиги | Xushnudbek.uz

Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:

«Азиз ва қадрли ватандошлар!

Мана шу улуғ айёмда халқимизнинг дилидаги бир фикрни яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман: Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар энди ҳеч қачон ортга қайтмайди.

Ишончим комил, орадан йиллар, асрлар ўтади, лекин ғоят қийин ва мураккаб, оғир синовли йилларда Янги Ўзбекистонни бунёд этишга муносиб ҳисса қўшган инсонларни келгуси авлодлар миннатдорлик билан эслайди.

Барчамизга ана шундай буюк бахт ва шараф ёр бўлсин!

Жонажон Ўзбекистонимиз доимо гуллаб-яшнасин!

Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

Сиз, азиз ватандошларимни Конституция куни билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман».


@xushnudbek