Get Mystery Box with random crypto!

1 қадам олдинга, 2 қадам орқагами? Айни вақтларда Олий Мажлис | Xushnudbek.uz

1 қадам олдинга, 2 қадам орқагами?

Айни вақтларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтмоқда. Унда транспорт вазири ўринбосари Абдусамад Мўминов ҳамда Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлоновлар ҳисобот бермоқда.

Аммо ушбу мажлис тўғридан-тўғри олиб кўрсатилмаяпти. Ваҳоланки, Президент фармонида МТРК ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 1 декабрдан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлислари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессияларини телеканаллар, шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилишини таъминлаш вазифаси юклатилган эди.

Бундан ташқари илгари Парламентдаги Ҳукумат мажлислари жонли эфирга узатилар эди (юқоридаги суратда битта мисол). Энди эса йўқ.

Ўша куни Ялпи мажлисни бир марта жонли эфирга узатиб, ундаги айрим ҳолатлардан кейин яна орқага қайтилдими дейман, нима бало?


@xushnudbek