Get Mystery Box with random crypto!

Деновдаги ҳодисада вафот этганлар сони 2 кишига етди 7 декабр | Xushnudbek.uz

Деновдаги ҳодисада вафот этганлар сони 2 кишига етди

7 декабрь куни соат 03:57да Денов шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган "Инденим" савдо мажмуасида содир бўлган портлашда 9 киши жароҳат олган ва шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Вайроналар остида олиб борилган қидирув-қутқарув ишларида икки кишининг жасади топилган.

Воқеа жойида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси иш олиб бормоқда. Ҳукумат комиссияси таркибига ИИВ, ФВВ, Миллий Гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари киритилган.


@xushnudbek