Get Mystery Box with random crypto!

​Мактаб ва боғчалар олдида рухсат этилган тезлик меъёри кескин | Xushnudbek.uz

Мактаб ва боғчалар олдида рухсат этилган тезлик меъёри кескин камайтирилади

Жамоат хавфсизлиги концепциясига оид Президент фармони (ПФ-27, 29.11.2021й) билан тасдиқланган стратегияга кўра, мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларига ёндош йўлларда тезлик меъёрларини кескин камайтирган ҳолда, ушбу меъёрларни барча жойлар учун ягона этиб қатъий белгиланади.

Бу жуда тўғри қарор. Мактаб ва боғчалар қаерда жойлашганидан қатъи назар (у хоҳ марказий кўча бўйида, хоҳ маҳалла ичида бўлсин), тезлик меъёрини ёки 30, ёки 40 км/соат этиб белгилаш керак. Бундан норози бўлиб, "вой-вууууй, нафас олишга рухсат борми ўзи" деб минғирлайдиган айрим ҳайдовчиларга эса эътибор бермаслик керак. Чунки инсон ҳаёти, айниқса мурғак болаларимиз соғлиғи барча нарсадан устун. Токи ўзимизнинг бошимизга тушишини кутиб ўтиришимиз шартмас. Юқоридаги воқеада айтилганидек, фарзанд доғида куйган юзлаб оилаларнинг дарду фиғони, кўз ёшлари ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак.

Мактаб ва боғчалар олдида тезликни шунчаки чеклаш билан ҳам иш битмайди. Имконини топиб барча таълим муассасалари атрофига камера-радарлар қўйиш керак. Давлат бюджетидан бунча харажат қилиш имкони бўлмаса, унда онлайн-аукционларда ўша жойларни хусусий тадбиркорларга сотиш керак. Мактаб ва боғча атрофига камера ўрнатганларга яна қанақадир қўшимча имтиёз ва бонуслар бериш керак. Токи тадбиркорларда мактаблар ёнига камера қўйишга қизиқиш ва мотивация бўлиши керак. Яъни оддий йўлларга ўрнатиладиган камера билан, мактаб ва боғчалар олдида ўрнатиладиган камеранинг устуворлиги фарқ қилиши керак.

Бу ишларни кўп чўзиб ўтирмасдан қилиш керак. Яна кимнингдир фарзанди йўлларда ҳалок бўлишини кутишга ҳожат йўқ.


@xushnudbek