Get Mystery Box with random crypto!

Айрим давлатлардан келганлар 10 кун карантинга олинади Респуб | Xushnudbek.uz

Айрим давлатлардан келганлар 10 кун карантинга олинади

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср давлатлари ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига кириб келувчи йўловчилар ўн кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.

Шунингдек, исталган хорижий давлатдан келганлардан 72 соат ичида олинган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумот талаб этилади. Агар бундай маълумоти бўлмаса, унда аэропорт, вокзал ёки чегара постларида мажбурий экспресс тест топширади.


@xushnudbek