Get Mystery Box with random crypto!

3 декабрдан айрим давлатлар билан халқаро авиақатновлар тўхтат | Xushnudbek.uz

3 декабрдан айрим давлатлар билан халқаро авиақатновлар тўхтатилади

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, коронавируснинг янги “омикрон” штамми тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2021 йил 3 декабрдан 2022 йил 10 январга қадар:

Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконг билан халқаро авиақатновлар
(кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республика ҳудудига кириш) тўхтатилди.

Мазкур давлатларнинг фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, сўнгги 14 кун давомида юқоридаги давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмайди.


@xushnudbek