Get Mystery Box with random crypto!

*** Ақлинг бинойидек, фаҳминг етарли, Чиройинг меъёрдан юқор | Xurshid Abdurashid

***

Ақлинг бинойидек, фаҳминг етарли,
Чиройинг меъёрдан юқори бироз.
Ёмон жиҳатларинг йўқдир деярли,
Фазилатларинг боз, соз устига соз.

Тилингда терилиб туради қатор,
Дундаги энг ширин самимий сўзлар.
Шарм-ҳаё деса, улар ҳам бисёр,
Уялсанг ерлайди бу қора кўзлар.

Санайверсам эҳҳе... хислатларинг мўл,
Устасан юракни боғлаб олишга.
Шунчалар тўкиссан, ёноқлари гул,
Бало борми, мени севиб қолишга?!

@xurshidabdurashid