2022-09-01 06:56:28
Ассалому алайкум!
Айни кунларда Самарқанд шаҳридаги собиқ Озодлик хиёбони (халқ тилидаги «Черный парк») даги Чор Россияси даврида Славян черкови сифатида хизмат қилган бинода
“САМАРҚАНД – ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ШАҲРИ” мавзусида миллатлар бағрикенглигига бағишлаб доимий кўргазма галереяси ташкил этилмоқда.
Шу билан биргаликда “Панжоб” мадрасасининг ҳам тўла таъмирдан чиққан иккита хонасида халқимизнинг қадим замонлардан ҳозирги кунги турмуш тарзига бағишлаб музей ҳам ташкил этилмоқда.
Ана шу кўргазма ва музейни жиҳозлаш учун қуйидаги экспонатларни тўплаш ишлари жадал бошлаб юборилган.
Сиздан қуйидаги рўйхат бўйича қандай имкониятингиз бўлса, кўмак беришингизни илтимос қилиб сўрайман:
I. Фотосурат шаклидаги маълумотлар:
1. Давлат мукофотлари билан тақдирланган эроний миллатга мансуб бўлган Самарқандда истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқаролари фотосуратлари.
2. Якка ёки бир гуруҳ мазкур миллатга мансуб бўлган фуқароларнинг миллий либосларда бўлган фотосуратлар.
3. Мазкур миллатнинг Миллий байрамларини нишонлашга оид фотосуратлар.
4. Миллий урф-одатлар ва анъаналарни акс эттирувчи фотосуратлар.
5. Мазкур миллат вакиллари акс эттирилган тарихий фотосуратлар (XIX-XX асрлар).
6. Самарқанд вилоятида ЎР давлат байрамлари ва муҳим саналарни (хусусан Мустақиллик куни, Наврўз, Хотира ва қадрлаш куни, халқлар дўстлиги куни, ўзбек тили байрами куни ва бошқалар) нишонлашдаги миллий маданий марказнинг иштирокини акс эттирувчи фотосуратлар.
7. Миллий маданий марказ ҳузурида ташкил этилган турли хил тўгараклар фаолиятини акс эттирувчи фотосуратлар.
8. Бошқа миллий маданий марказлар билан биргаликда ташкил этилган тадбирларни акс эттирувчи фотосуратлар.
9. Ўз маданияти, анъана ва урф-одатларини ривожлантириш учун яратилган шароитларни акс эттирувчи фотосуратлар.
10.Миллий таомлар акс эттирилган фотосуратлар.
II. Миллий маданий марказларнинг фаолиятини акс эттирувчи видео роликлар.
III. Миллий этнографик буюмлар
1. Миллий либослар ва бош кийимлари.
2. Уй-рўзғор буюмлари.
3. Миллий чолғу асбоблари.
4. Миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари.
5. Миллий амалий санъат намуналари.
https://t.me/xujasoatliklar
11.8K viewsedited 03:56