Get Mystery Box with random crypto!

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 31 март куни вилоятимизга таш | Xorazm.uz

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 31 март куни вилоятимизга ташрифи давомида ўтказилган йиғилишда “UzAuto Motors” АЖ Хоразм филиалида “Дамас” ва “Лабо” автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 баробар ошириш вазифасини қўйган эди. Ушбу топшириқ ижроси доирасида вилоятимиздан 30 нафар тадбиркорлар Андижон вилоятида бўлиб, 208 турдаги бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришдилар.

Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ушбу тадбиркорлар билан учрашиб, мазкур йўналишдаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Маълумот учун, ушбу лойҳаларни амалга ошириш мақсадида 14,4 млн. доллар ҳажмида инвестициялар йўналтирилади ва йилига 400 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. Натижада 317 та янги иш ўрни яратилади, шунингдек маҳаллий бюджетга 25 млрд. сўм миқдорда қўшимча солиқ тушуми таъминланади. Яна бир муҳим жиҳати 208 турдаги бутловчи қисмларни вилоятнинг ўзида ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши натижасида 17 млрд. сўм миқдорида ташиш харажатлари иқтисод қилинади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram