Get Mystery Box with random crypto!

Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг тадбиркорлар учун навб | Xorazm.uz

Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг тадбиркорлар учун навбатдаги қабули ўтказилди.

Унда 17 нафар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўзларининг таклифлари, фаолиятларини янада ривожлантиришга тўсиқ бўлиб турган муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилдилар. Мурожаатлар асосан янги лойиҳалар, бизнес фаолиятни янада кенгайтириш учун банк кредитлари олиш, солиқ ва кадастр хизмати билан боғлиқ масалалар хусусида бўлди. Барча масалалар тегишли соҳа масъуллари иштирокида ўрганилиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, амалий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари белгиланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram