Get Mystery Box with random crypto!

Юртимизда 3 июндан “Янги Ўзбекистон — ёшлар мамлакати!» шиори | Xorazm.uz

Юртимизда 3 июндан “Янги Ўзбекистон — ёшлар мамлакати!» шиори остида “Ёшлар ойлиги” бошланди.

Шу муносабат билан жойларда турли маданий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар, учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди мажмуасида ташкил қилинган маданий дастур вилоятимизда ушбу йўналишда ўтказиладиган тадбирларнинг дебочаси бўлди. Унда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев қатнашиб, мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталдилар ва 30 июнь -Ёшлар куни олдидан ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда, байрамона кайфиятда ўтишини тиладилар. Пойтахтдан ташриф буюрган ўзбек эстрада санъатининг ёрқин юлдузлари иштирокидаги катта концерт дастури ёшларга бир олам қувонч, унутилмас таассуротлар улашди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram