Get Mystery Box with random crypto!

Сайёр қабул Бугун Ҳазорасп туманида вилоят ҳокими Жўрабек Ра | Xorazm.uz

Сайёр қабул

Бугун Ҳазорасп туманида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.


Қабулда вилоятнинг турли ҳудудларидан келган 98 нафар фуқаро 126 та масала бўйича мурожаат қилди. Мурожаатларнинг 24 фоизи уй-жой, 14 фоизи даволаниш учун моддий ёрдам олиш, 12 фоизи ер муносабатлари ва кадастр, 10 фоизи тадбиркорлик, 7 фоизи йўлларни таъмирлаш, 5 фоизи ишга жойлашиш ва қолган 28 фоизи бошқа масалалар хусусида бўлди. Мурожаатлар тегишли соҳа мутахассислари иштирокида ўрганилиб, қонуний ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram