Get Mystery Box with random crypto!

#Ватаним31ёшда #муносиб_туҳфа Уй-жойга муҳтож 5 та оилага хо | Xonqa.uz |Rasmiy|

#Ватаним31ёшда
#муносиб_туҳфа

Уй-жойга муҳтож 5 та оилага хонадон калитлари топширилди

|Инсон қадри улуғланган Янги Ўзбекистонимизнинг ҳар бир гўшасида байрам шукуҳи кезмоқда.

Айниқса “Ойдин ҳаёт маҳалласидаги ўз уйлари калитини қўлга олган 5 та оила учун бугунги кун унутилмас

Туман ҳокимлиги томонидан ажратилган майдонга “Хоразм тех” МЧЖ кластери ҳомийлигида барча қулайликларга эга 5 та хонадон барпо этилди.

Ўтган бир йил давомида олиб борилган ўрганишлар натижасида энг муносиб деб кўрилган уй-жойга муҳтож оилаларга бугун хонадон калитлари топширилди.

Шунингдек, шу каби хайрли ишларда ҳамиша фаол бўлиб келаётган ҳомийларга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳам етказилди
•┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•
@xonqahokimiyat

Хонқа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати