Get Mystery Box with random crypto!

|Навбатдаги манзил “Маданий ер” маҳалласи бўлди. 25 август са | Xonqa.uz |Rasmiy|

|Навбатдаги манзил “Маданий ер” маҳалласи бўлди.

25 август санасида “Ширин” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулида фуқаро Хўжаназар Қиличев кўп йиллардан бери муаммоли масала бўлиб келаётган кадастр масалалари юзасидан қилган мурожаати туман ҳокими томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М. Қурбонбоев ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.

Ўрганишлар давомида шу маҳалладаги эски тез ёрдам биноси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги ва қатор ноқонуний қурилмалар қурилганлик ҳолатлари аниқланди.

Ушбу ҳолатлар бўйича соҳа мутасаддиларига белгиланган тартиб асосида иш олиб бориш, қонунбузарликни бартараф қилиш бўйича топшириқлар берди.
•┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•
@xonqahokimiyat

Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати